• Вт. Янв 21st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги кескинлашаётган вазиятларга муносабат билдирди – Dunyouzbeklari.Com


Шавкат Мирзиёев «БРИКС плюс» саммитида иштироки давомида бир қатор сиёсий вазиятларга тўхталиб, Яқин Шарқдаги кескин вазиятларга ечим таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни «БРИКС плюс» саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Россия президенти Владимир Путин раислигида ўтказилган тадбирда Хитой Халқ Республикаси раиси, Жанубий Африка, Миср, Эрон, Туркия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон президентлари, Арманистон, Вьетнам бош вазирлари, БМТ Бош котиби ва бошқа бир қатор давлатлар, халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмаларнинг раҳбарлари ҳамда юқори даражали вакиллари иштирок этди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон етакчиси ушбу тадбирда нутқ сўзлади. Шавкат Мирзиёев қатор масалаларга тўхталди. Президент, шунингдек, Яқин Шарқдаги можаро тобора кескинлашиб бораётгани, бу минтақа қўшни мамлакатлар ва йирик давлатларнинг бу можарога тортилиши билан глобал инқирознинг йирик ўчоғига айланиб бораётганини қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Биз Ғазо ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани қалбимиздаги оғриқ ҳисси билан қабул қиляпмиз. Тинч аҳоли, айниқса, болаларнинг бегуноҳ қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди», – деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугунги кунда ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалар экани таъкидланди.

«Исроил-Фаластин муаммосининг ягона ечими – ‘икки халқ учун икки давлат’ тамойили асосида можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўлиб қолмоқда», – деди Президент.

Афғонистон муаммосига тўхталиб, давлат раҳбари ушбу мамлакатни яккалаш эмас, балки Афғонистон халқига ва унинг амалдаги ҳокимиятига ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, тинч қурилиш ва тараққиётнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда ёрдам кўрсатиш умумий вазифа эканини қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сўзининг якунида Ўзбекистон етакчиси барқарор тараққиётнинг умумий мақсадларига эришиш учун БРИКС мамлакатлари билан яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *