Муродилло Абдулҳакимов Андижон вилоятига прокурор бўлди.
Бош прокурор буйруғи билан Муродилло Абдулҳакимов Андижон вилоятига прокурор бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят прокурори лавозимида эндиликда Абдулҳакимов Муродилло Тоғаевич фаолият олиб боради. Ушбу тайинлов бўйича Бош прокурор буйруқ имзолаган.
Янги прокурор тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.