• Сб. Июн 14th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

КХДР учирган чиқинди шарлари Сеулдаги президент мажмуи устида ёрилди


КХДРдан юборилган чиқинди шарларидан бири Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги президентлик мажмуаси устида ёрилиб кетди.

Фото: Yonhap/ Архив

Yonhap агентлигининг Жанубий Корея армиясига таяниб хабар беришича, КХДРдан яна чиқинди шарлар учирилган.

Ўз навбатида, Жанубий Корея президентининг Хавфсизлик хизмати Шимолий Кореядан учирилган ҳаво шарларидан бири Жанубий Корея президенти мажмуи устида ёрилиб кетгани, ҳаво шарининг қолдиқлари эса бинога тушгани ҳақида хабар берган.

Қайд этилишича, чиқинди Жанубий Корея Бош штаби координациясида йиғилган ва унда хавфли моддалар бўлмаган. 

Сўнгги воқеа содир бўлган пайтда Жанубий Корея президенти Юн Сек Ёл мажмуада бўлган-бўлмагани ҳозирча маълум эмас.

Жанубий Кореянинг “Донг-А Илбо” нашри хабар беришича, КХДРнинг сўнгги чиқинди ортилган ҳаво шарларида президент ва унинг рафиқаси Ким Кён Хини танқид қилувчи тарғибот варақалари бўлган.

Нашр варақалар Сеулнинг Ёнсан туманида, Юннинг президентлик идораси жойлашган ҳудудларда тарқалгани ва Шимолий Корея яқинда GPS технологиясидан ҳаво шарларини белгиланган жойларга аниқроқ тушириш учун фойдалана бошлаганини таъкидлаган.

Жанубий Корея президентининг хавфсизлик хизмати ушбу хабарни дарҳол тасдиқламаган.

КХДР май ойи охиридан бери Совуқ уруш услубидаги янгиланган психологик кампания доирасида Жанубий Кореяга чиқинди ортилган шарларини юбормоқда. Июль ойида Жанубий Корея президенти қароргоҳига тушган чиқиндилар таркибида хавфли моддалар бўлмаган ва ҳеч ким жабрланмаган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *