АҚШда февраль ойида мамлакатнинг энг кекса фуқароси сифатида тан олинган 115 ёшли Элизабет Френсис вафот этди. Бу ҳақда Nеw York Post нашри хабар бермоқда.
Френсис 1909 йилда Луизиана штатида туғилган. 11 ёшида онасидан айрилган ва қариндошлари тарбиясига юборилган. Ўсмирлик йилларида америкалик холасига ёрдам берган ва 20 йилдан ортиқ вақт давомида Техаснинг Ҳьюстон шаҳридаги КТRК-TVда қаҳвахонани бошқарган. Френсис тайёрлаган ширинликлар КТRК-TV ходимлари орасида айниқса машҳур эди.
Сўнгги йилларда аёл Ҳьюстонда 95 ёшли қизининг уйида яшаган. 25 июль куни Френсис ўзининг 115 ёшини нишонлади. Аёл узоқ умр кўриш сирини бутун умри давомида қўллаган принципи билан боғлади: “Нимани ўйласанг шуни гапир, ичингда сақлама”.
“Элизабет хоним Ҳьюстоннинг ҳақиқий рамзи ва жамиятимизнинг қадрли аъзоси эди”, дейилади узоқ умр кўриш бўйича тадқиқот билан шуғулланувчи LongeviQuest компанияси хабарида.