Самарқанднинг Тойлоқ туманида 1 туп тут дарахтини кесиб ташлаган фуқаро 75 млн сўм жаримага тортилди.
Самарқандда дарахт кесган фуқаро жарима тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, вилоятиEкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Тойлоқ туман бўлими томонидан навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилган.
Рейд давомида туманнинг Хўжаюз МФЙ ҳудудида фуқаро У.З. томонидан тегишли рухсатларсиз соғлом 1 туп тут дарахти кесиб ташланганлиги маълум бўлди. Оқибатда табиатга 71 миллион 250 минг сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. У.З. БҲМнинг 10 баравари – 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Ҳуқуқбузар қилмиши учун жами 75 миллион сўм тўлайдиган бўлди.