• Вс. Ноя 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон фуқаросига Россияга кириш 20 йилга тақиқланди  — Дарё Янгиликлари


Россиянинг Амур вилоятидаги корхоналардан бирида ишлаган Ўзбекистон фуқароси радикал ғояларни тарғиб қилгани учун 20 йилга Россияда бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Иллюстратив фото: media-mig.ru

Мониторинг давомида ўзбекистонлик эркакнинг Telegram каналида тақиқланган ИШИД террорчилик ташкилоти рамзлари билан тасвирлар жойлаштирилгани аниқланган.

Полиция ходимлари шахсий саҳифа фойдаланувчиси Свободненский туманидаги корхоналардан бирининг ходими, Ўзбекистон республикасининг 27 ёшли фуқароси эканини аниқлади.  Йигитнинг профили очиқ бўлиб, каналнинг чекланмаган фойдаланувчилари жойлаштирилган материалларга тўғридан-тўғри кириш имконига эга бўлган, дейилади хабарда.

Ўзбекистон фуқароси Россия Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 20.3-моддаси 1-қисмига кўра (федерал қонунлар билан тақиқланган экстремистик ташкилотларнинг белгилари ёки рамзларини тарғиб қилиш ёхуд оммавий намойиш этиш) айбдор деб топилган.

Суд қарорига биноан, уч кунлик қамоқдан сўнг хорижий фуқаро Россия ҳудудидан чиқариб юборилди. Ички ишлар вазирлигининг Амур вилояти бошқармаси қарорига кўра, унга 20 йил давомида Россия ҳудудига кириш тақиқланган, дея таъкидланди Ички ишлар вазирлиги бошқармасида.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *