• Сб. Июл 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Депутатлик сайлови номзодлари ўртасида дебат бўлиб ўтди – Dunyouzbeklari.Com

Депутатлик сайлови номзодлари ўртасида дебат бўлиб ўтди – Dunyouzbeklari.Com


Депутатлик сайлови номзодлари ўртасида дебат бўлиб ўтди (видео). Мазкур дебатлар орқали сайловчилар учун сиёсий партиялар ва номзодларни янада яқиндан билиб олиш имконияти яратилмоқда.

25 октябрь куни “kun.uz” ижтимоий тармоғида бўлиб ўтган дебатда бешта партиянинг муносиб вакиллари иштирок этишди.

Депутатлик сайлови номзодлари ўртасида дебат бўлиб ўтди – Dunyouzbeklari.Com

Алоҳида таъкидлаш лозимки, ўзига хос тарзда, янгича форматда бўлиб ўтган ушбу дебатда ҳар бир партиянинг вакили ўз салоҳиятини, замонавий дунёқаришини, ўзаро ҳурмат, сиёсий маданият даражасининг юқорилигини, юқори компетентлик, кенг таҳлилий мулоҳаза, амалий тажриба ҳамда хорижий мамлакатлардаги вазиятдан яқиндан хабардорлик сингари кўникма ва билимларини яққол намоён эта олди. Бизнинг назаримизда,партия вакиллари бугунги кунда одамларни, жамиятни ўйлантираётган ҳаётий муаммо ва масалаларни асосли таклиф ва ташаббуслар орқали ҳал қилиш юзасидан ўзларининг ҳозиржавобликларини намойиш этишди. Мазкур дебатларда ҳар бир партия Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларни танлашда етти ўлчаб, бир кесганлиги, муносиблар ичидан муносибини танлаб олганлигисезилиб турди.

Мисол тариқасида, ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Бобур Бекмуродов Буюк Британиянинг Джон Смит дастури стипендианти бўлса,Миллий тикланиш партиясидан кўрсатилган Нодир Тилаволдиев АҚШнинг Стетсон университети “Бизнесни бошқариш” ихтисослигини тамомлаган. Экологик партиядан кўрсатилган Дилдора Камалова эса, Англиянинг Ланкастр университети ҳуқуқ мактабида “Кримонология” йўналишида малака оширган.

Бундай мисолларни, бошқа партиялардан кўрсатилган кўплаб номзодлар хусусида ҳам гапиришимиз мумкин.

Назаримизда, мазкур дебатлар орқали сайловчилар учун сиёсий партиялар ва номзодларни янада яқиндан билиб олиш имконияти кенгаймоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, янгича форматда ташкил қилинган мазкур дебат жонли, баҳс-мунозарага қурилган, аниқ масалаларга, аниқ ечимга қаратилган жараёндан иборат бўлди десак, хато қилмаган бўламиз.

Сиёсий партияларнинг кейинги фаолиятида қўйилган мақсадлар йўлида амалий ишларни кутиб қоламиз.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *