• Чт. Ноя 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Олександр Усик нега ҳамон фаолиятини давом эттираётгани ҳақидаги саволга жавоб берди


Украиналик боксчи Олександр Усик нега ҳамон фаолиятини давом эттираётганини айтиб ўтди.

Фото: Getty Images

“Боксдаги йўлимни босиб ўтдим? Бокс — менинг ҳаётим, бу билан шуғулланиш менга завқ беради. Олимпиада олтин медали ва икки марта мутлақ чемпионлик фаолиятини якунлаш дегани эмас. Балки бу ҳали бошланишидир?”, — дейди оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони. 

Усик 2012 йилда бокс бўйича Олимпиада чемпионига айланган эди. Профессионал боксда эса биринчи оғир ва оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Усикнинг сўнгги жанги 19 май тонгида Саудия Арабистонида бўлиб ўтганди. Тайсон Фьюрига қарши жанг 12 раунд давом этган ва украиналик спортчининг очколар ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Тўққизинчи раундда Олександр Тайсонни нокаутга учратган, аммо британиялик жангни давом эттиришга куч топа олганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *