• Чт. Ноя 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Кремль Маскнинг Путин билан мунтазам мулоқот қилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди


Америкалик миллиардер Илон Маск ва Россия президенти Владимир Путиннинг мунтазам алоқалари ҳақидаги хабарлар ишончсиз. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Фото: The Moscow Times

“Йўқ, буларнинг барчаси ҳақиқатга тўғри келмайди, яъни The Wall Street Journal’да чоп этилган хабар мутлақо ёлғон маълумот. Дарҳақиқат, Путин Маск билан бир марта мулоқотда бўлган, бу ҳақда аллақачон хабар қилинган, бу 2022 йилгача бўлган. Улар телефон орқали суҳбатлашган”, дейди Песков.

Унинг сўзларига кўра, Маск ва Путин ўртасидаги суҳбат танишув характерига эга бўлиб, улар истиқболли технологиялар ва келажак учун технологик ечимлар ҳақида гаплашган. Песков мазкур суҳбатни ўртача деб баҳолаган ва шундан кейин улар мулоқот қилмаганини қўшимча қилган.

Песков, шунингдек, Путиннинг АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп билан суҳбати ҳақидаги маълумотни ҳам рад этган.

The Wall Street Journal аввалроқ Путин Маск билан сўнгги икки йил ичида бир неча бор гаплашгани ва миллиардер Москвадаги бошқа юқори мартабали амалдорлар, жумладан, президент штаби раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко билан ҳам гаплашгани ҳақида хабар берган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *