• Чт. Дек 12th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бухорода фуқарога умрбодлик нафақа ваъда қилган тиббиёт ходими пора билан ушланди


Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси Марказий поликлиникаси шифокорларидан бири фуқарога ногиронлик нафақасини умрбодга қилиб беришни ваъда қилиб, 700 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати

Ижтимоий инспекция ходимлари шифокорнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида Бухоро шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда тезкор тадбир уюштирилди.

16 октябрь куни шифокори иш жойида 2,5 млн сўм миқдорида пора олган вақтида қўлга олинди, дейилади агентлик хабарида.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда ушбу шахсга нисбатан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *