• Чт. Ноя 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хитойлик хакерлар Трампнинг телефонини бузиб киришга ҳаракат қилди — NYT


Хитойлик хакерлар АҚШнинг собиқ президенти, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ва унинг вице-президентликка номзоди, Оҳайо штати сенатори Жеймс Девид Венснинг телефонларидан маълумотларни олишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Фото: Global Look Press

“Бу ҳафта Трамп ҳамда Венснинг ҳукумат ичидаги ва ташқарисидаги телефон рақамлари Verizon телекоммуникация тизимларининг бузилиши натижасида нишонга олингани ҳақида Трамп компанияси хабардор қилинди”, дейилади хабарда.

Демократик партия аъзолари, жумладан, Нью йорклик сенатор, АҚШ Сенатидаги Демократик кўпчилик етакчиси Чак Шумер ва президентлик сайловларида Демократик партиядан номзод Камала Ҳаррисга яқин шахсларга ҳам киберҳужум уюштиришга уринишлар бўлган.

Федерал тергов бюроси сиёсатчиларнинг телекоммуникация инфратузилмасига рухсатсиз киришга уриниш текширилаётганини ва иш Хитой билан боғлиқлигини тасдиқлаган. DPA агентлигига кўра, мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи бир қатор Америка компаниялари тизимлари бузиб кирилгани ҳақидаги факт бир неча ҳафта олдин аниқланган.

NYT нашрига кўра, хакерлик ҳужуми кенг кўламли разведка операциясининг бир қисми бўлиши мумкин. Ҳозир терговчилар ҳужумчилар телекоммуникация тизимларига кириб бориши натижасида қандай маълумотларни қўлга киритганини ва улар принципиал равишда бирон-бир маълумотни қўлга кирита олганми ёки йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Бир неча ой олдин ҳужумчиларнинг Трамп ва Венс сайловолди штаб-квартирасининг ички алоқа каналларига ноқонуний киришга яна бир уриниши ҳақида хабар берилган эди. Тахминларга кўра, киберҳужум ортида эронлик хакерлар турган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *