Ўзбекистонда 27 октябрь, якшанба куни 11 минг 28 та сайлов участкаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатлик сайловлари бошланди. Унда мамлакатдаги 5 та сиёсий партия раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 427-сайлов участкасида овоз берди.

«Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров овоз бериш учун 116-сайлов участкасига борди.

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, депутат, Спикер ўринбосари Актам Ҳаитов Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасида бўлди.

партиялар, сайлов-2024

Мирзо Улуғбек туманидаги 21-сайлов участкасида «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова овоз бериш жараёнида иштирок этди.

Экология партияси раиси Абдушукур Ҳамзаев сайловда овоз бериш учун пойтахтнинг Олмазор туманига борди.