Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов парламент сайловларида овоз берди.
Бош вазир Абдулла Арипов оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.
Абдулла Арипов набираси Мирҳамид билан сайловга келган.
Соат 11:00 ҳолатида 5,9 млн киши ёҳуд сайловчиларнинг қарийб 30 фоизи овоз беришга улгурди.
Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берганди.