Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этганлар сони 47,62 фоизни ташкил этди, деб хабар берди Марказий сайлов комиссияси.
Соат 8:00 дан бошлаб 19,944 миллиондан ортиқ сайловчилардан 9,498 миллиони овоз берди.
«Сайлов бўлиб ўтган деб топилди», — деди МСК раиси ўринбосари Баҳром Кучкаров брифингда.
Сайлов кодексига кўра, сайловда камида 33 фоиз сайловчи иштирок этган бўлса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.
Ҳудудлар бўйича давомад қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикасида 42,87 фоиз;
- Андижон вилоятида 48,12 фоиз;
- Бухоро вилоятида 44,01 фоиз;
- Жиззах вилоятида 53,41 фоиз;
- Навоий вилоятида 46,83 фоиз;
- Наманган вилоятида 48,67 фоиз;
- Самарқанд вилоятида 50,55 фоиз;
- Сирдарё вилоятида 50,23 фоиз;
- Сурхондарё вилоятида 46,59 фоиз;
- Тошкент вилоятида 45,52 фоиз;
- Фарғона вилоятида 51,24 фоиз;
- Хоразм вилоятида 48,88 фоиз;
- Қашқадарё вилоятида 49,12 фоиз.
- Тошкент шаҳрида 41,09 фоиз.
Хориждаги сайлов участкаларида овоз бериш маълумотлари душанба куни эълон қилинади.