Футбол бўйича Испания чемпионатининг 11-турида “Реал” “Барселона”га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мадридликлар форварди Килиан Мбаппе учрашув давомида 8 марта ўйиндан ташқари ҳолатга тушди. Шу тариқа француз топ-5 лигалар ичида 6 йилдан буён ўзгармай келаётган антирекордни янгилади. Сўнгги бор 2018 йил ноябрь ойида Карим Бензема (“Реал”) “Эйбар”га қарши ўйинда 7 марта офсайдга тушган эди.
Ундан ташқари Мбаппе ўйиндан ташқари ҳолатга тушиш бўйича ўз антирекордини ҳам ўрнатди.
Эслатиб ўтамиз, Килиан жорий мавсум Ла Лигада 10 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.