Ўзбекистонда ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида давомат соат 15:00 ҳолатига кўра 71,52 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Бахром Кучкаров маълум қилди.

Қайд этилишича, соат 17:00 гача 19 944 859 нафар сайловчидан 14 264 994 нафари овоз беришда иштирок этган.

Ҳудудлар бўйича давомат қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 70,95 фоиз;
  • Андижон вилоятида 75,16 фоиз;
  • Бухоро вилоятида 71,29 фоиз;
  • Жиззах вилоятида 72,76 фоиз;
  • Навоий вилоятида 70,93 фоиз;
  • Наманган вилоятида 74,98 фоиз;
  • Самарқанд вилоятида 73,98 фоиз;
  • Сирдарё вилоятида 70,98 фоиз;
  • Сурхондарё вилоятида 73,08 фоиз;
  • Тошкент вилоятида 66,03 фоиз;
  • Фарғона вилоятида 75,71 фоиз;
  • Хоразм вилоятида 67,24 фоиз;
  • Қашқадарё вилоятида 73,54 фоиз.
  • Тошкент шаҳрида 62,39 фоиз.

Ҳозирга қадар Владивосток, Сеул, Токио, Кванжу, Шанхай, Пекин, Гуанжоу, Куала Лумпур ва Сингапур шаҳарларидаги сайлов участкаларида овоз бериш якунланди. Ушбу сайлов участкаларида сайлов натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёни кетмоқда. Тошкент вақти билан 17:00 да Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларида овоз бериш бошланди.