• Вс. Ноя 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Сайловда қатнашган ҳокимлар ва уларнинг оила аъзолари (фото, видео)


Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайлов бўлиб ўтди. Сайловда кўплаб амалдорлар, жумладан, вилоят ҳокимлари ҳам фаол қатнашиб, ўзи раҳбарлик қилаётган ҳудуд аҳолисини ҳам фаол бўлишга чорлади. 

Акмалжон Маҳмудалиев.
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида жойлашган 15-сайлов участкасига бориб, биринчилар қаторида овоз берди.

Шуҳратбек Абдураҳмонов.
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Эркинжон Турдимов.
Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновлар ҳам эрта тонгдан сайлов участкаларида кўриниш бериб, овоз берди. 

Зоир Мирзаев турмуш ўртоғи билан.
Фото: “Дарё”
Фото: “Дарё”
Фото: “Дарё”

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Нурафшон шаҳридаги 7-сайлов участкасида фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи муносиб деб билган номзодларга овоз берди. 

Сайловда овоз бериш, депутат сайлаш ҳуқуқи кўпчилик учун балки кичкина ҳуқуқдир, лекин бу бепул таълим олиш, бепул даволаниш, пенсия олиш каби бир қатор ҳуқуқлардан кам бўлмаган ва ўшаларнинг заминини ҳал қилиб берувчи сайлов, дейди вилоят ҳокими “Дарё” журналистининг саволига жавоб берар экан.

Улуғбек Қосимов сайловчилар билан.
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Муроджон Азимов.
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Фото: “Дарё”
Фото: “Дарё”

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам бошқа ҳокимлардан қолишмаган ҳолда Термиз шаҳридаги 260-сайлов участкасида овоз бериб, сайловда фаоллик кўрсатди. Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов эса оила аъзолари билан Қарши шаҳридаги 4-сайлов участкасида фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланди.

Фото: “Дарё”

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ҳам депутатлик савловида иштирок этди. Ҳоким Жиззах шаҳридаги 44-сайлов участкасида овоз берди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов эса Янги Наманган тумани, “Тинчлик” маҳалласидаги 119-сайлов участкасида сайловда иштирок этди.

Шавкат Абдураззоқов.
Фото: Оқилхон Мамажонов
Фото: Оқилхон Мамажонов



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *