Биринчи ярим енгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони, WBA камари учун расмий даъвогар Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби маълум бўлди.
Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9 КО) 14 декабр куни Монте-Карло шаҳрида Matchroom промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган проф бокс оқшомининг марказий жангида рингга кўтарилади. Жанг биринчи ярим енгил вазнда вактинчалик WBA камари учун бўлиб ўтади.
29 ёшли боксчимизга мексикалик 27 ёшли Рикардо Эспиноса Франко (30-4, 25 КО) рақиб бўлади. Бу боксчи WBA рейтингида 13-ўринни эгаллаб турибди.