• Ср. Ноя 13th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Толибон” аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади — Дарё Янгиликлари


“Толибон” аёлларга нафақат эркаклар, балки бошқа аёллар билан ҳам очиқчасига гаплашишни тақиқлади. Бу ҳақда эзгулик вазири Холид Ҳанафийга таяниб, Bild хабар берди.

Фото: AFP

Маълум қилинишича, аёллар овозлари бошқа ёши катта аёллар томонидан эшитилиши мумкин бўлган вазиятлардан қочишлари керак. Шунга асосан “Толибон” ҳатто бошқа аёллар олдида Қуръонни овоз чиқариб ўқишни ҳам тақиқлагани айтилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти янги чекловларни қоралаган ва уларнинг қабул қилиниши муносабати билан хавотир билдирган.

Афғонистон муваққат ҳукумати сентябрь ойида 114 саҳифадан иборат ва 35 моддани ўз ичига олган фазилатлар ва иллатларга оид янги қонунларни эълон қилганди. Бу қоидалар аёлларни қўшиқ айтиш ва оммавий ўқишдан чеклайди. Шунингдек, аёллар ёпиқ кийинишлари ва бегона эркаклар билан кўз алоқасига киришишдан сақланишлари шарт. Канада, Австралия, Германия ва Нидерландия аёллар дискриминацияси туфайли Халқаро судга “Толибон” устидан даъво аризаси билан мурожаат қилмоқчи.

Даъво тарафдорлари, агар “Толибон” Халқаро суд юрисдикциясини тан олмаса ҳам, суд қарори Афғонистоннинг янги ҳукумати билан дипломатик алоқалар ўрнатмоқчи бўлган бошқа давлатлар учун тўхтатувчи омил бўлиши мумкинлигига ишончи комил. БМТга аъзо давлатлар Халқаро жиноий суд қарорларига риоя қилиши керак. Юқоридаги давлатлар вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилишга умид қилмоқда. Бироқ музокаралар натижа бермаса, иш судда давом этади.

Афғонистонда аёлларга нисбатан жорий қилинган айрим тақиқлар қуйидагилар:



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *