• Ср. Ноя 13th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди – Dunyouzbeklari.Com


Ўзбекистоннинг Афғонистонга янги тайинланган элчиси Ойбек Усмонов Кобулга етиб борди.

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Усмонов Афғонистон пойтахтига етиб борди, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири.

Маълум бўлишича, дипломат 62 ёшда. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган, 2020-2024 йилларда Покистондаги элчи лавозимида ишлаган.

Ойбек Усмонов 1998 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппаратда ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.

Кобулга тайинланишидан олдин у Миср ва Покистондаги элчи, 2011-2012 йилларда эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Пашту-дари ва инглиз тилларини мукаммал билади. Ойбек Усмонов 2012-2024 йилларда Кобулда элчи бўлиб ишлаган Ёдгорхўжа Шодманов ўрнига тайинланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *