Сўнгги ҳафта ичида турк кино юлдузлари ҳаётида кўплаб кескин ўзгаришлар содир бўлди. Қуйида машҳур актёр ва актрисалар ҳозирда нималар билан банд эканлиги билан танишамиз.
Пинар Дениз ҳомиладорлиги қандай ўтаётгани ҳақида сўзлаб берди
“Ҳукм” сериалида бош ролни ижро этган актриса Пинар Дениз сентябрь ойида Каан Йилдирим билан Италияда турмуш қурди ва жуфтлик тез орада фарзанд кутаётганини эълон қилди. Сўнг актриса оилавий кечки овқат вақтида ўғил кутаётганини маълум қилди.
“Ҳозирда ҳомиладорлик даврини завқ билан ўтказмоқдаман. Эндиликда барчаси ҳақида очиқ-ойдин гапиришим мумкин. Биз ўғил кутяпмиз ва ҳозирча унга нима исм қўйишимиз ҳақида билмаймиз Ушбу даврнинг биринчи уч ойи оғир ўтди, мен баъзи овқатларнинг ҳидини кўтара олмас эдим. Ҳозирда ҳаммаси жойида. Бу дунёдаги барча оналар юксак эътирофга лойиқ деб ўйлайман”, деди Пинар Дениз.
Ҳозирда ҳеч қандай лойиҳага қўл урмаганини маълум қилган актриса бу дунёга соғлом болани дунёга келтириш, унга ғамхўрлик қилиш ва ундан кейингина ишга қайтиш ҳақида ўйлаб кўришини айтди.
Керем Бурсиннинг янги муносабатлари
“Қалбим эшигини қоқ” сериали юлдузи Керем Бурсин Bloomberg каналида намойиш этилган Асли Dawn дастурининг меҳмони бўлди. Суҳбат давомида Бурсин ўзининг шахсий ҳаёти ҳақида очиқ баёнотлар бериши билан мухлисларини лол қолдирди.
Журналистнинг “Ижтимоий тармоқларда нега фаол эмассиз?” деган саволига Керем қуйидагича жавоб берди:
“Ижтимоий тармоқларда ўз-ўзини кўз-кўз қилиш ва интернетда ҳаётини яшаб ўтиш мен учун нарсистик ва кулгили иш. Ижтимоий тармоқлар инсонларнинг кундалик ҳаётига катта таъсир қилади. Мен эса интернетга кўп вақт сарфлашларини истамайман”, деди у.
“Сиз романтикмисиз?” деган саволга жавобан: “Масалан мен ёзишни яхши кўраман, кўп дам олмайман ва доим меҳнатдаман. Карьерага катта эътибор қаратишим, менимча, муносабатлардаги энг катта муаммом бўлган” деди актёр.
Ҳозирда Керем Бурсин Дин Сабанжининг набираси Мелиса Сабанжи Тапан билан учрашмоқда. Бу ҳақда актёр шахсан ўзи маълум қилди:
“Мен учун муносабатлардан излаган ва кутилган нарса бу бирор янгиликдир. Ҳозирда Мелиса билан бахтлиман, муносабатларимиз эса жуда тез ва ажойиб тарзда бошланди”, деди Бурсин.
Эврим Алася ҳамкасби Керем Алишик билан бирга
Бирсен Алтунташнинг сўзларига кўра, Эврим Алася ва Керем Алишик ўртасидаги муносабатлар жиддий. “Қизил шарбат” сериалидаги Кивилжим образи билан танилган Эврим Алася “Севги тугаши мумкинми?” спектаклидаги ҳамроҳи билан учраша бошлади.
Спектаклнинг премьераси 27 сентябрь куни бўлиб ўтди. Унда актёрлар ўз ўтмишини таҳлил қилаётган, муҳаббатлари тугаганми ёки йўқлигини аниқлашга уринаётган ошиқларни ўйнайди. “Севги тугаши мумкинми?” спектакли турк театри саҳнасида катта муваффақият қозонди.
Эврим Аласи ва Керем Алишикнинг муносабатларини папарацсилар ҳам тасдиқлади. Улар аэропортда қўл ушлашиб Лондонга дам олишга кетаётганларида бирга кўришган.
Мурат Йилдирим турмуш ўртоғининг туғилган кунини Каннда нишонлади
Каннда бўлиб ўтган дунёнинг энг нуфузли телевизион кўргазмаси МIPCОМда Мурат Йилдирим ҳамкасби Эбру Шаҳин билан биргаликда “Сирли боғ” лойиҳасини тақдим этди. Йилдирим мазкур шаҳарда ўзининг турмуш ўртоғи Иман Элбанининг туғилган кунини ҳам нишонлади. Иман Элбани ўзининг таваллуд кунидан олинган суратларни ижтимоий тармоқларда бўлишди.
Бергузар Корел ҳам Каннга ташриф буюрди
Бергузар Корел ҳам Каннда бўлиб, Меҳмет Гюнсур билан биргаликда ижро этган “Она шаҳрим Анқара” номли янги лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда актриса ўзининг Instagramъдаги саҳифасида маълум қилди.
Неслиҳан Атагул туғилажак фарзандининг УТТ суратлари билан бўлишди
Яқинда Италиядаги теледастурда она бўлишга тайёрланаётганини тасдиқлаган Неслиҳан Атагул ўғилли бўлишини маълум қилган эди. Актриса тез-тез шифокорлар кўригидан ўтади, унда Кадир Догулу ҳам доим иштирок этди. Текширув кунларининг бирида олинган суратларни бахтли эр-хотин Instagramъда бўлишди.