Бош прокуратура Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйича қўшимча маълумот берди. Таъкидланишича, ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг яна уч нафари гумонланувчи тариқасида ушланган.
26 октябрь куни тунда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилганди. Бош прокуратура ахборот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан Қибрайда Комил Алламжоновга суиқасд ҳолати билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг яна уч нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: