• Ср. Май 21st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эрик тен Ҳаг “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигидан кетди — Дарё Янгиликлари


“Манчестер Юнайтед” Эрик тен Ҳагни бош мураббий лавозимидан бўшатди.

Фото: Getty Images

“Эрик 2022 йилнинг апрелида тайинланган ва клуб билан иккита соврин ютган: 2023 йилда “Карабао” кубогини ва 2024 йилда Англия Кубогини қўлга киритган.

Биз Эрикдан биз билан бўлган вақт давомида қилган барча ишлари учун миннатдормиз ва унга келажакдаги ишларига ривож тилаймиз.

Бош мураббий тайинлангунга қадар Руд ван Нистелрой жамоани вақтинчалик бош мураббий сифатида бошқаради”, дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Ёзда нидерландиялик мураббий билан шартнома 2026 йилга қадар узайтирилганди, аммо энди улар мавсум бошланганидан кейин у билан хайрлашишга қарор қилди.

Айни пайтда 9 турдан сўнг “Манчестер Юнайтед” АПЛда 14-ўринни эгаллаб турибди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *