• Вт. Ноя 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Магистратурага қўшимча қабул учун рухсат берилди — Дарё Янгиликлари


2024/2025-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни ОТМлар томонидан белгиланадиган контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилган.

“Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади”, дейилади хабарда.

2022/2023-ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида магистратура ва докторантурага айрим йўналишларда хорижий тил билиш сертификати даражаси пасайтирилган эди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *