• Пт. Ноя 8th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади



Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган қоидабузарликларга жавобгарлик белгиланмоқда, деб хабар берди Адлия вазирлиги.

Президент томонидан имзоланган 985-сонли қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари — электр двигатели билан таъминланган, кичик ўлчамдаги, асосан шахсий ёки қисқа масофаларда транспорт сифатида қўлланадиган воситалар. Буларга, масалан, электр скутерлар, электр велосипедлар, миниатюр электр автомобиллар ва гироскутерлар киради.

Индивидуал ҳаракатланиш воситалари — шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган, асосан битта одамни ташишга қодир бўлган транспорт турлари. Уларнинг ичига велосипедлар, скейтбордлар, скутерлар, моноколесо, гироскутерлар, сегвейлар ва ҳатто кичик электромобиллар киради.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида тугатиш тартиби жорий этилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *