• Пн. Ноя 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мураббийлигидан озод этилди


Голландиялик Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимидан озод этилди, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.

У 2022 йилдан буён жамоани бошқариб келаётганди.

Бир кун аввал Англия премьер-лигаси (АПЛ) доирасида «Манчестер Юнайтед» «Вест Хем»га қўшиб берилган вақтда пенальтидан гол ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жамоа тўққиз учрашувда бор-йўғи учта ғалаба билан турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.

Клубни мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган голландиялик Рууд ван Нистелрой вақтинча бошқаради.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *