2024 йил январь-сентябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси (матнда ТСА) 48,2 млрд долларга етди ва 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 3,5 млрд долларга ёки 7,7 фоизга кўпайди.
Бу ҳақда Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Жумладан:
- Экспорт ҳажми 19,8 млрд долларга (+11,5 фоиз) етди. Экспорт таркибида товарлар 14,8 млрд долларни, хизматлар эса 5 млрд долларни ташкил этди;
- Импорт ҳажми 28,4 млрд долларга (+5,2 фоиз) етди. Шу билан бирга, 25,8 млрд долларлик товарлар, 2,6 млрд долларлик хизматлар импорт қилинди.
ТСАнинг энг катта ҳажми МДҲ мамлакатларига — 16,8 млрд доллар, ЕОИИ мамлакатларига — 12,8 млрд доллар, бошқа давлатлар билан товар айирбошлаш — 31,4 млрд долларни ва Европа Иттифоқи мамлакатлари билан — 4,7 млрд долларни ташкил этди.