• Пт. Ноя 8th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

нима учун бадавлат инсонлар доим оддий кийинади?  — Дарё Янгиликлари


Ижтимоий меъёрлар ва одатлар бизнинг харидларимизга кучли таъсир кўрсатади. Брендлар ассортиментини доимий янгилаб туриш учун мавсумий кийимлар коллекцияси ва аксессуарларни таклиф қилиб боради, бугун кирган дўконимиз эса бир ҳафтадан сўнг таниб бўлмас даражада кийимларга тўлиб кетади. Шу тариқа инсонларнинг гардероби ҳар мавсум, ҳар йили ўзгариб боради.

Фото: Youth Incorporated Magazine

Аммо баъзи миллиардер инсонларнинг ташқи қиёфасига диққат қилсангиз, улар мода орқасида қувмайди. Масалан, Стив Жобс, Марк Цукерберг кабилар бошқалардан ажралиб турадиган либосларни танламайди. Бошқа томондан, ҳашаматли ҳаёт тарзини реклама қилувчи блогерлар доимо қимматбаҳо бренд кийимларида намоён бўлади ва энг нуфузли жойларда тушган фотосуратларини тармоқларга жойлайди. Бунинг сабаби нимада?

Бадавлат инсонлар ҳар доим ҳам оддийликка интилмаган

ХХ асрнинг ўрталарига қадар элита инсонлар доимо оддий халқдан ташқи кўринишда ажралиб туриши одатий ҳол бўлган. Ўзига тўқ инсонлар қимматбаҳо матолардан тикилган ҳашаматли кийимлар, нафис заргарлик буюмлари ва яхши турмуш даражаси билан ажралиб туриши шарт эди. Бу одат жамиятнинг молиявий жиҳатдан табақаланиш даври тугагунга қадар давом этди.

Онгли равишда истеъмол қилиш

Стив Жобс
Фото: Lady.mail.ru

Фақатгина XXI асрга келиб бадавлат шахслар, жумладан, миллиардерлар ва йирик компания эгалари ўртасида оддийлик ва экологик жиҳатдан исроф қилмаслик одати пайдо бўлди. Оддий матолардан тикилган кийимлар кийиш, ортиқча безаклардан қочиш ва маҳсулотларни онгли равишда истеъмол қилиш тренди тарқала бошлади. Шу тариқа юқори мавқега эга бўлган одамлар атроф-муҳитга камроқ зарар етказиш ҳақида қайғура бошлади. Бу эса ортиқча материализмдан халос бўлишни англатар эди

Инқироз

Марк Цукерберг
Фото: Lady.mail.ru

Бадавлат одамларнинг бундай услубини баҳолаган замонавий мода тадқиқотчилари фикрига кўра, бунга уларнинг оддий аҳоли қатламига янада яқинроқ бўлиш истаги устунлик қилган. Иқтисодий жиҳатдан мураккаб инқирозни бошидан кечираётган бир пайтда, инсонлар олдида ҳашаматли либосларини кўз-кўз қилиш ва ўз устунлигини кўрсатишга ҳаракатлари беодоблик бўлар эди.

Минимализм

Павел Дуров
Фото: Lady.mail.ru

Бой кишиларнинг содда кийинишга асосий сабаблардан бири бу минимализм бўлиб, у ортиқча нарсаларни четлаб ўтишга ва асосий жиҳатларга эътибор қаратишга ёрдам берди. Агар илгари кўчага чиқишдан аввал энг ёрқин ва жозибали либосларни кийиш муҳим бўлган бўлса, ҳозирда атрофдагилар эътиборини чалғитмайдиган кийимларга урғу берилган.

Вақтни тежаш

Баъзи мода мутахассисларининг фикрича, бадавлат одамларнинг оддий кўринишига сабаб вақтни тежаш ва либос ҳақида кўп бош қотиришга вақтнинг етишмаслигидадир. Мантиқан олиб қарасак, бу фикр ҳақиқатга яқинроқ, чунки буюк инсонлар қимматли дақиқаларини кийим танлашга эмас, балки янги лойиҳалар устида ишлаш ва яна бир миллиард даромад олишга сарфлайди.

Фото: Medium

Бу борада машҳур Стив Жобсни яна бир бор эслаш кифоя. У тақдимот, конференция ва бошқа тадбирларда доим қора водолазка, кўк жинси ва айлана кўзойнакларда пайдо бўлар эди. Албатта, Жобс бир хил кийим кийганлиги учун муваффақиятга эришмаган, бироқ бу орқали жуда банд одамнинг муаммолари биттага камайган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *