• Пт. Ноя 8th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Родри «Олтин тўп» соҳиби бўлди – Dunyouzbeklari.Com


Франция пойтахти Париж шаҳрида France Football нашрининг «Олтин тўп» совринини топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчилари аниқланди.

Асосий соврин — йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп»га «Манчестер Сити» футболчиси Родри муносиб кўрилди. Родри ўтган мавсум Англия премиер лигаси чемпиони, «Евро-2024» ғолиби ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси каби совринларга эга бўлди. Сўнгги кунларгача бу совринни «Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиус Жуниор олиши кутилаётганди, бироқ ташкилотчилар уни 2-ўринга лойиқ кўрди.

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб эса кетма-кет иккинчи мавсум «Барселона» футболчиси Айтана Бонмати лойиқ деб топилди.

Родри ва Айтана Бонмати

«Барселона» футболчиси Ламин Ямал энг яхши ёш футболчи деб топилиб, «Копа Трофи» совринини қўлга киритди. Унга бу номинацияда Паю Кубарси («Барселона»), Арда Гюлер («Реал Мадрид»), Савио Морейра («Манчестер Сити»), Кобби Майну («Манчестер Юнайтед») рақиблик қилди.

олтин тўп, родри

«Реал Мадрид» йилнинг энг яхши клуб деб топилган бўлса, клуб мураббийи Карло Анчелотти энг яхши эркак мураббийи бўлди.

Аргентина терма жамоаси ва «Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес энг яхши дарвозабон учун бериладиган «Лев Яшин» совринига лойиқ кўрилди. Голкипер кетма-кет иккинчи марта ушбу совринга эга чиқди.

олтин тўп, родри

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳамда «Реал» футболчиси Килиан Мбаппега энг яхши тўпурарга бериладиган «Герд Мюллер» соврини насиб этди.

олтин тўп, родри

Энг яхши аёллар жамоаси «Барселона» бўлди, «Челси»нинг аёллар жамоаси мураббийи Эмма Ҳейэс эса энг яхши аёл мураббийи деб топилди.

олтин тўп, родри

Футболдан ташқари фаолияти — инсонпарварлик ёрдами учун «Сократис соврини» Женнифер Эрмосога («Атлетико»/Испания) топширилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *