• Ср. Июн 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси тайинланди – Dunyouzbeklari.Com


Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаев Исломобод шаҳридаги «Айван-е-Садр» саройида Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистоннинг янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алишер Тўхтаев Исломобод шаҳридаги «Айван-е-Садр» саройида Покистон Президенти Асиф Али Зардарига ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар берди «Дунё».

Таъкидланишича, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Покистон президенти Ўзбекистон етакчисига чуқур ҳурмат ва эҳтиром изҳор этиб, энг эзгу ва самимий тилакларини етказишни сўради. Шунингдек, яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларига етказишнинг муҳимлиги қайд этилди.

2024 йил ноябрь ойида қайта тикланиши режалаштирилган Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар икки мамлакат ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун янги туртки бўлиши таъкидланди.

Учрашув якунида Покистон Президенти Ўзбекистон элчисига ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *