• Вс. Апр 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти элон қилинди – Dunyouzbeklari.Com


Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиши прогноз қилинди.

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда 2 даража совуққача пасаяди, кундузи 10-15 даражагача бироз кўтарилади.

Чоршанба куни фақат Қорақалпоғистонда, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Совуқ ҳаво массаси мамлакат ҳудудидан чекина бошлайди, ҳарорат кечаси 2-7 даража илиққача, кундузи 12-17 даражагача кўтарилади.

Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқ, атрофида бўлади, кундуз кунлари 15-20 даражагача кўтарилади.

28-30 октябрда республика бўйича баъзи жойларда туман тушиши кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *