• Ср. Фев 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон 2025 йилда қанча қарз олиши мумкинлиги малум бўлди – Dunyouzbeklari.Com


Ўзбекистон 2025 йилда қанча қарз олиши мумкинлиги малум бўлди.

Ўзбекистон 2025 йилда 5,5 миллиард доллар миқдорида ташқи қарз жалб қилиши мумкин. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳасида эълон қилинди.

Малум қилинишича, ташқи қарзни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 5,5 миллиард АҚШ доллари этиб тасдиқланиши кутилмоқда. Шундан Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун – 3 миллиард АҚШ доллари, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун – 2,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида белгиланмоқда.

Шунингдек, валюта хатарларини камайтириш мақсадида 2025 йил учун Ўзбекистон  номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажмини 30 триллион сўм миқдорида белгилаш режалаштирилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *