• Пт. Май 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хитой Ўзбекистонда илмий тадқиқот марказини қуриши мумкин – Dunyouzbeklari.Com


Хитой билан Ўзбекистонда автомобилсозлик соҳасидаги «яшил» технологияларни ўрганишга ихтисослашган тадқиқот марказини қуриш масаласи муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Хитойнинг «Inwinic Technology Co.» компанияси директори Ван Жие билан билан учрашдилар, деб хабар берди «Дунё».

Суҳбат давомида Хитойнинг автомобилсозлик соҳасида яратилаётган яшил технологиялардан фойдаланиш тажрибасини Ўзбекистонга тадбиқ этиш ҳамда мамлакатларимиз ўртасида илмий-академик ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хитой Таълим вазирлиги ва Урумчи профессионал таълим университети билан ҳамкорликда давлат грант маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон ҳудудида автомобилсозлик соҳасидаги «яшил» технологияларни ўрганишга ихтисослашган ўқув-илмий тадқиқот марказини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Компания раҳбариятининг жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистонга сафарини уюштириш ва лойиҳанинг иқтисодий-техник асосларини тайёрлаш тўғрисида келишилди.

 «Inwinic Technology Co.» компанияси Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида жойлашган. Ташкилот «BYD» ва «Huawei» компаниялари, шунингдек, ушбу давлатлардаги 1400 таълим муассасалари билан стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар асосида кадрлар ва мутахассисларни ўқитиш, уларни касбий малакаларини ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишида ҳамкорлик қилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *