• Пт. Ноя 8th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Чиқинди ичидаги бриллиант ёҳуд 30 соат қидирилган узук


Таиландлик аёл 30 соатлик қидирувдан сўнг йўқолган олмос кўзли узукни чиқиндихонадан топди. 

Аёл қўлларини ювиш учун узукни ечиб олган ва уни қандай қилиб ахлатга ташлаганини сезмай қолди. Натижада, қимматбаҳо узук чиқиндихонадан жой олган. 

Узук йўқолгани маълум бўлгач, Апитчая Нинг унининг қаерда эканини дарров тушунди. У ишчилар гуруҳини ёллади, улар билан бирга тахминан 28 гектар майдондаги ахлат уюмларини саралаб чиқди. Охир-оқибат узук топилди. Нинг буни ижтимоий тармоқлардаги видеотасвирда кўрсатди.

Аёл нега бу қимматбаҳо узукни топишга қарор қилганини тушунтирди, чунки узук 400 минг бат (11 минг доллар эквивалент) туради.

Илгари АҚШда ҳам худди шундай воқеа содир бўлганди, у ерда коммунал хизматчилар 20 тонналик чиқинди ичидан аёлнинг йўқолган қимматбаҳо узугини топиб олишганди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *