• Сб. Ноя 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исроилнинг Ғазога ҳужумида икки ҳафтада қарийб 800 нафар фаластинлик ҳалок бўлди


Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида сўнгги икки ҳафта ичида 777 фаластинлик ҳалок бўлди, яна 2210 нафари жароҳатланди.

Фото: Anadolu

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил армиясининг анклавдаги геноциди 389 кундан буён давом этмоқда.

Ҳисоботда келтирилишича, сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси Ғазода тўртта “геноцид акти”ни амалга оширган, оқибатда  41 киши ҳалок бўлган ва яна 113 киши жароҳат олган.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан буён анклавда 43 061 киши Исроил геноциди қурбони бўлган, яна 101 223 нафари жароҳатланган. Минглаб қурбонларнинг жасадлари ҳамон йўл четларида ва ўққа тутилиши натижасида вайрон бўлган бинолар остида қолмоқда.

Аввалроқ Исроил Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш агентлиги (UNRWA) 2025 йилдан мамлакатдаги барча фаолиятини тўхтатишини маълум қилганди.

Исроил парламенти, шунингдек, UNRWA’ни “террорчи ташкилот” деб таснифлаб, Исроил расмийларига у билан алоқа қилишни тақиқлашни таклиф қилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *