• Вс. Июл 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон ва Иордания авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловларни олиб ташлашга келишди – Dunyouzbeklari.Com


Ўзбекистон ва Иордания авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловларни олиб ташлаш бўйича келишувга эришди.

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон делегациянинг навбатдаги музокаралари Иордания билан бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Малум бўлишича, Иордания авиацияси маъмурияти билан ўтказилган музокараларда авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловларни олиб ташлашни назарда тутувчи ўзгартириш ҳамда парвозлар хавфсизлигига оид қўшимчалар киритиш бўйича баённома тузилди. Қолаверса, икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Келишув натижасида Иордания ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама туризмни ривожлантириш, Ўзбекистон фуқаролари Иорданияга ташриф буюрганда қадимий Шарқий Рим давридан қолган тарихий обидалар билан танишиши учун янги туристик маршрутларни йўлга қўйиш, шунингдек, Иорданияликларни «Зиёрат туризми» доирасида Ўзбекистонга жалб этиш мақсадида Туризм қўмитасига кўмаклашиш ва амалий ёрдам бериш учун имкон яратилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *