Самарқанддаги кийим дўкони ёниб кетди. Ёнғинни 3 та қутқарув экипажи ярим соатда ўчирган (видео).
Самарқанд туманида 29 октябрь куни кийим дўкони ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 09:04 да туманнинг Хўжа Аҳрор Валий маҳаласи Ғалаба кўчасида жойлашган савдо дўконларидан бирида содир бўлган ва шу тўғрисида вилоят ФВБга хабар берилган.
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, ёнғин соат 09:40 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Бунда савдо дўконинг шифт, том қисми ва кийим-кечак махсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби анқланмоқда.