Ягона сайлов округи бўйича сайлов натижалари расман тасдиқланиши, 2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларни оширишга қанча маблағ ажратилишининг маълум қилиниши, вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари сони қисқартирилиши — “Дарё” нашри бугун, 29 октябрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистон аҳолиси қайси касалликлардан кўпроқ вафот этаётгани маълум қилинди
Ўлим ҳолати аёлларга қараганда эркакларда кўп учрамоқда.
Ўзбекистонда асосан неча ёшда ажралиш ҳолатлари кўпроқ кузатилаётгани маълум қилинди
Никоҳдан ажралишлар 34 тани ташкил этиб, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга кўп.
“Давр банк”ка нисбатан молиявий жарима қўлланилди
“Давр банк”нинг ташқи рекламасида кредит бўйича қўшимча шартлар ва муҳим маълумотлар кўрсатилмагани аниқланди.
Вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари сони қисқартирилди — президент фармони
Ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мувофиқлаштирилди.
Сенат ўтган беш йилда қанча қонунни рад этгани маълум қилинди
Олий Мажлис Сенати 2020—2024 йиллар давомида эса 59 та ялпи мажлисда 700 дан ортиқ масалани кўриб чиққан.
Жиззахдаги метан заправка 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
“Улгурган билет сотиб олаверади”— транспорт вазири “Афросиёб” поездларига чипта етишмаётгани ва нарх юқорилигига изоҳ берди
“Ривожланган давлатларда одамлар поездга билетни ярим йил олдин харид қилади”, дейди Илҳом Маҳкамов.
Ўзбекистонда 2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларни оширишга қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
“Ўзбекконцерт”ни огоҳлантирмасдан хорижда концерт ўтказадиган санъаткорларнинг лицензияси муддатидан аввал тўхтатилади
Бунга “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонун асос сифатида кўрсатилган.
Ташқи қарз ва бюджет тақчиллиги: яқин йилларда Ўзбекистон иқтисодини нималар кутмоқда?
Сўнгги йилларда бюджет тақчиллиги ва давлат қарзи миқдори энг юқори даражада шаклланмоқда.
Ўзбекистонда 2025 йилдан “автомойка”лар хизмати қимматлашиши мумкин
Автомобиль ювиш шохобчаларига сув солиғи 1 куб метр учун 15 минг сўм қилиб белгиланмоқда.
Ягона сайлов округи бўйича сайлов натижалари расман тасдиқланди
Шунингдек, депутатлик мандатлари сиёсий партиялар ўртасида тақсимланди.