• Пт. Ноя 8th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Самарқандда хонадонлардан бири ёниб кетди – Dunyouzbeklari.Com


Самарқанддаги уйлардан бири ёниб кетди. Ёнғинни ўчириш учун 4 та экипаж жалб қилинган.

Самарқанд шаҳрида 29 октябрь куни уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 16:14 да шаҳрининг Хўжаюсуф маҳаласидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган ва бу тўғрисида вилоят ФВБга хабар берилган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига соат 16:21 да етиб бориб, соат 17:00 да ёнғинни тўлиқ бартараф этган.

Ёнғин уйининг шифт ва том қисмлари ҳамда баъзи уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби анқланмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *