“Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони Қирол Кубоги 1/8 финалида “Ат-Таавон”га қарши ўйиндаги (0:1) мағлубият ва 90+6-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошира олмаганига муносабат билдирди.
“Ҳар бир қийинчилик — бу ўсиш учун имконият”, деб ёзди Роналду ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги аккаунтида.
Ушбу учрашувдаги ягона гол меҳмонлар футболчиси Валид ал Аҳмад томонидан 71-дақиқада киритилди.
Маълумот учун, жорий мавсумда Роналду барча турнирларда 12 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.