• Чт. Май 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда 3 ёшли болани ўлдирган эркакка умрбод қамоқ жазоси тайинлангани рад этилди – Dunyouzbeklari.Com


Бош прокуратура 3 ёшли болани пичоқлаб ўлдирган эркакка умрбод қамоқ жазоси тайинланганини рад этди.

Тошкентда 3 ёшли болани ўлдирган эркак умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура мазкур хабарни рад этди.

9 июль куни Яшнобод тумани Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда ижарада яшаб келаётган 1993 йилда туғилган эркак, ушбу манзилда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёл билан жанжаллашиб қолганди. Оқибатда аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига ўткир тиғли жисм (пичоқ) билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланганди.

Суднинг 2024 йил 10 июлдаги ажримлари билан илтимосномалар қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С. М.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш белгиланди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, тармоқларда гумонланувчига умрбод қамоқ жазоси тайинлангани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тергов натижасига кўра, айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва бошқа моддалар билан айблов эълон қилиниб, 23 октябрь куни жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *