• Сб. Ноя 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент вилоятида ярим миллиард сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди


Нурафшон шаҳрида корхона 581,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда масъулияти чекланган жамиятга тегишли омборхона кўздан кечирилган. Корхонани норасмий бошқариб келган шахс ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, шлакоблок ишлаб чиқариш ускуналари ва сув насосларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан тўғри улаб олгани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, корхона 581,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Фарғона, Самарқанд ва Сирдарёда қарийб 340 млн сўмлик, Наманганда қарийб 192 млн сўмлик, майнинг ферма 5,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *