Президентнинг тегишли қарори билан Шерзод Каримов мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар бўлди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Бу лавозимда у яқинда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланган Усмон Шарифхўжаевни алмаштирди.

Қайд этилишича, Шерзод Каримов 2006—2012 йилларда халқ таълими тизимида, 2012−2018 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида фаолият юритган.

2018−2024 йилларда Вазирлар Маҳкамаси таълим, ижтимоий ривожланиш масалалари департаменти котибият бўлимида етакчи, бош мутахассис, шуъба мудири, котибият мудирининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

У 2024 йил 28 февралдан бугунгача Вазирлар Маҳкамаси «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи сифатида ишлаётган эди.