Атом энергияси агентлигининг асосий вазифалари белгиланди
Ҳукумат қарори билан Атом энергияси агентлигининг вазифалари белгиланди. Идора атом энергиясидан фойдаланиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Усмон Шарифхўжаев ўрнига мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Шерзод Каримов тайинланди. Бунгача у Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментида ишлаган.
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси тақдим этилди. Асосий маълумотлар
2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси тақдим этилди. Келаси йилда ЯИМ ўсиши 6 фоиз бўлиши, инфляция 7 фоизгача пасайиши кутилмоқда. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги чегараси ЯИМга нисбатан 3 фоиз (49,3 трлн сўм) бўлиши, ташқи қарз лимити эса 5,5 млрд долларгача оширилиши таклиф қилинмоқда.
Дарсликлар ижараси учун тўловни қайта жорий этиш режалаштирилмоқда
Бюджетнома лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижараси учун тўловни қайтариш режалаштирилмоқда (2022 йилда бекор қилинганди). 2−11-синф ўқувчилари учун тўлов ҳар бир тўплам учун 80 минг сўмни ташкил қилиши мумкин. Бу бюджетга юкламани тахминан 376 млрд сўмга камайтириши кутилмоқда.
Акциз солиғини газсиз ширин ичимликларга ҳам жорий этиш таклиф этилмоқда
Ўзбекистонда акциз солиғини таркибида шакар бўлган барча газсиз ичимликлар, жумладан, ширин чойлар, мева шарбатлари ва компотларга ҳам жорий этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ширинлаштирувчи ва хушбўйлаштирувчиси бўлган бошқа газли ичимликлар учун ставкани камайтириш таклиф этилмоқда.
2025 йилги бюджет лойиҳаси: Қайси вазирлик ва идорага қанча маблағ йўналтирилади?
2025 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, 18 та вазирликка жами 195 трлн сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилиши режалаштирилмоқда (Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларидан ташқари). Ҳар бир вазирлик ва бошқа давлат идораларига қанча маблағ ажратилиши ҳақида маълумотлар.
Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди — Рақобат қўмитаси
Рақобат қўмитаси онлайн дўконлардан мижозларга 100 млн сўмга яқин маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва 9,3 млн сўмлик товарлар алмаштириб берилишини таъминлади. Қўмита уларнинг оферта шартларини таҳлил қилиб, қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади, уларни қонунчиликка мослаштирилишини таъминлади.
IFC Ўзбекистонда ACWA Power томонидан яшил энергетика объектлари қурилишини қарз билан қўллаб-қувватлади
Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистондаги ACWA Power лойиҳалари, жумладан, 1 ГВт қувватга эга ФЭС, 668 МВт қувватли энергия сақлаш тизими ва 500 км узунликдаги юқори вольтли электр узатиш линиялари қурилиши учун 240 млн доллар оралиқ кредити ажратди.
Энди йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машиналари ҳайдовчилари жаримага тортилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда йўлнинг четки чап қисмида ҳаракатланган юк машиналари ҳайдовчилари жаримага тортилади. 2022 йил 1 майдан юк машиналарига йўлнинг чап томонидан ҳаракатланиши тақиқланган, аммо жарима кўзда тутилмаганди.
Фарғона вилоятидаги автобусларда йўл ҳақи 3000 сўм этиб белгиланди
Фарғона вилояти ҳокими қарори билан вилоятдаги жамоат транспортидан фойдаланганлик учун бир марталик тўлов 3000 сўм этиб белгиланди. Агар йўл ҳақи картадан тўланса, 2400 сўм бўлади.
Сайловда бир кишига бир неча бюллетень берган сайлов комиссияси аъзоси жаримага тортилди
Ўзбекистонда 27 октябрь куни ўтган депутатлик сайловларида бир кишига бир қанча бюллетень берган Данғара туманидаги 541-сайлов участкаси сайлов комиссияси аъзоси судланди. Суд унга 375 минг сўм жарима жазосини тайинлади.
Тошкентга тўртта кириш дарвозаси эскизини ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилинди
Tashkent invest компанияси пойтахтга тўртта кириш дарвозасининг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича халқаро танлов эълон қилди. Аризалар 7 ноябргача қабул қилинади. Қурилиш ишлари 2024 йилда бошланиши режалаштирилган.
«ҲЭT» чиқинди хизматидан қарзи борлар электр таъминотидан узилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
«ҲЭТ» 1 ноябрдан чиқинди хизматидан қарзи борларнинг электр энергияси узилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Ушбу санадан бошлаб чиқинди хизматидан 3 ойлик қарзи бўлган шахсларга «свет» учун тўловлар қабул қилинмаслиги режалаштирилганди. Бироқ, бунинг учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш зарур.
Ўзбекистон жамоаси TechWomen дастурида ғалаба қозонди
Ўзбекистон жамоаси ижтимоий лойиҳа устида ишлаш доирасида TechWomen дастурида ғалаба қозонди. Бу 9 йиллик иштирок давомидаги илк ғалаба ҳисобланади.
Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди, скутер ҳайдовчиси жароҳатланди
Яшнобод туманида Tracker ва скутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тўқнашув оқибатида скутер ҳайдовчиси жароҳатланди.
Ўзбекистонда Япония билан ҳамкорликда халқаро университет очилади
Ўзбекистонда Япониянинг Цукуба университети кўмагида янги халқаро университет очилиши мумкин. Университет ректори Нагата Кёсукэ вазирликлар раҳбарлари билан учрашувда янги университет учун қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитишга янги технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.
Украина ва Россия энергоиншоотларга ҳужумларни тўхтатишни муҳокама қилмоқда — FT
Украина ва Россия бир-бирининг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатиш бўйича «дастлабки музокаралар»ни бошлади. Қатар мамлакатлар ўртасида воситачи вазифасини бажаради, деб ёзмоқда Financial Times.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!