• Пт. Май 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Англия Лига Кубоги. “Манчестер Юнайтед” “Лестер”ни йирик ҳисобда мағлуб этди, “Арсенал” ва “Ливерпуль” кейинги босқичда, “Челси” ҳамда “Манчестер Сити” турнир билан хайрлашди


Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган баҳслар 30 октябрь куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” ушбу босқичда “Тоттенҳэм” билан тўқнаш келди. Учрачувнинг 5-дақиқасида Тимо Вернер ҳисобни очди. 25-дақиқада Сарр “шпорлар”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Бўлим охирида эса Нунеш ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Қолган дақиқаларда эса дарвозалар дахлсиз қолди ва “Тоттенҳэм” кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” “Лестер”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Каземиро ҳисобни очди. 28-дақиқада эса Гарначо манкунианликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 33-дақиқада Эл-Ханнус ҳисобни қисқартирди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Бруну Фернандеш жаримадан унумли фойдаланди. 39-дақиқада эса Каземиро дублни расмийлаштирди. Бўлим охирида эса Коуди “тулкилар”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимда эса Бруну яна бир бор дарвозани ишғол қилди. Якуний ҳисоб эса 5:2 — “Манчестер Юнайтед” фойдасига.

Фото: Getty Images

“Ливерпуль” эса “Брайтон”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Мерсисайдликлар таркибида Луис Диас битта гол урган бўлса, Коди Гакпо дубль қайд этди. “Брайтон” сафида Аденгра ва Лемпти дарвозани ишғол этди.

Фото: Getty Images

“Арсенал” “Престон” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. 24-дақиқада Жезус, 33-дақиқада Нванери ва 57-дақиқада Ҳаверц томонидан киритилган голлар лондонликларга муваффақият олиб келди.

Фото: Getty Images

“Челси” эса “Ньюкасл” майдонига сафар қилди. Ўйиннинг 23-дақиқада Александер Исак ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Дисаси автогол муаллифига айланди. Қолган дақиқаларда гол урилмади ва “Ньюкасл” 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.


Англия Лига Кубоги

4-босқич

30 октябрь, чоршанба

“Тоттенҳэм” — “Манчестер Сити” 2:1

Голлар: 1:0 – 5 Вернер, 2:0 – 25 Сарр, 2:1 – 45+4 Матеуш Нунеш.

“Тоттенҳэм”: Викарио, ван де Вен (Удожи, 14), Дрегушин, Ромеро (Дэвис, 52), Грэй, Сарр (Биссума, 46), Бентанкур, Кулусевски, Вернер (Ришарлисон, 69), Соланке, Жонсон (Мур, 68).

“Манчестер Сити”: Ортега, Аке, Рубен Диаш (Гвардиол, 46), Стоунз, Льюис, Гундоган (Ковачич, 46), Матеуш Нунеш, Макати, O‘Райли, Савио (Райт, 63), Фоден (Бернарду Сильва, 58).

Огоҳлантиришлар: Сарр (23), Биссума (53).

“Манчестер Юнайтед” — “Лестер” 5:2

Голлар: 1:0 – 15 Каземиро, 2:0 – 28 Гарначо, 2:1 – 33 Эл-Ханнус, 3:1 – 36 Бруну Фернандеш, 4:1 – 39 Каземиро, 4:2 – 45+3 Коуди, 5:2 – 59 Бруну Фернандеш.

“Манчестер Юнайтед”: Байиндир, Мартинес (Мазрауи, 62), Линделеф, де Лигт (Эванс, 72), Диогу Далот, Каземиро, Угарте, Бруну Фернандеш, Гарначо (Ҳейлунд, 73), Рэшфорд (Диалло, 63), Зиркзе (Уитли, 85).

“Лестер”: Уорд, Томас, Коуди, Околи (Вестергор, 71), Жастин, Сумаре, Скипп, Макатир (Мавидиди, 72), Эл-Ханнус (Алвес, 72), Декордова-Рид (Буонанотте, 72), Айю (Эдуар, 72).

Огоҳлантиришлар: Околи (20), Купер (32).

“Брайтон” — “Ливерпуль” 2:3

Голлар: 0:1 – 46 Гакпо, 0:2 – 63 Гакпо, 1:2 – 81 Аденгра, 1:3 – 85 Диас, 2:3 – 90 Лемпти.

“Брайтон”: Стил, Игор Жулио, ван Хекке (Велтман, 68), Лемпти, Кадиоглу (Эступинян, 46), Виффер, Модер (Хиншелвуд, 68), Аденгра, Энсисо (Уэлбек, 76), Груда (Митома, 75), Фергюсон.

“Ливерпуль”: Ярош, Робертсон, Гомес, Куанса (Конате, 90+2), Бредли, Гакпо (Салоҳ, 71), Эндо (Нони, 64), Мортон (Мак Аллистер, 64), Диас, Жонс, Собослаи (Нуньес, 71).

Огоҳлантиришлар: Эндо (51), Конате (90+2).

“Ньюкасл” — “Челси” 2:0

Голлар: 1:0 – 23 Исак, 2:0 – 26 Дисаси (автогол).

“Ньюкасл”: Поуп, Холл (Берн, 72), Келли, Шер, Крафт, Тонали (Майли, 90+2), Лонгстафф, Жоэлинтон, Уиллок (Бруно Гимараэс, 63), Исак (Осула, 63), Гордон (Ливраменто, 73).

“Челси”: Йоргенсен, Кукуреля, Бадяшил, Адарабиоё, Дисаси, Фернандес, Вейга, Мудрик, Жоау Феликс, Дюзбери-Холл (Мадуэке, 57), Нкунку.

Огоҳлантиришлар: Шер (16), Лонгстафф (19), Бадяшил (29), Гордон (52), Поуп (55), Жоау Феликс (85).

“Престон” — “Арсенал” 0:3

Голлар: 0:1 – 24 Габриэль Жезус, 0:2 – 33 Нванери, 0:3 – 57 Ҳаверц.

“Престон”: Вудмен, Хюз (Бест, 68), Линдси (Стори, 77), Уотмоу, Кизлер-Хэйден (Потц, 60), Ледсон, Tourдарсон, Холмс, Оккелс, Боулер (Фрекер-Йенсэн, 59), Гринвуд (Риис, 60).

“Арсенал”: Сетфорд, Зинченко (Льюис-Скелли, 62), Кивер, Салиба, Тимбер (Парти, 46), Мерино (Ҳаверц, 46), Жоржиньо, Нванери (Хевен, 80), Мартинелли (Сака, 62), Габриэль Жезус, Стерлинг.

Огоҳлантиришлар: Кизлер-Хэйден (23), Хюз (55), Tourдарсон (73), Фрекер-Йенсэн (83).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *