• Вт. Июл 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Пахтакор”нинг Элит Чемпионлар Лигасидаги навбатдаги ўйинини япониялик ҳакамлар бошқариб боради


Футбол бўйича “Пахтакор” жамоаси ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 4-турида Қатарнинг “Ар-Райян” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Фото: ПФЛ

5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган мазкур учрашувни япониялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Бош ҳакам Иида Жумпеига қанотда ҳамюртлари Такебе Ёсуке ва Хамамото Юсуке ёрдам беради. Араси Юсуке эса захира ҳаками сифатида қайд этилган. ВАРда Кимура Хироюки ҳамда Танимото Рё ишлайди.

“Шерлар” 1-турда “Ал-Васл”га 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. 2-турда эса “Персеполис” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилганди.

3-турда эса “Пахтакор” “Шорта” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *