• Пт. Ноя 8th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шахматчиларимиз жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлашди


Бразилиянинг Флорианополис шаҳрида 18 ёшгача бўлган шахматчилар иштирокида ўтаётган жаҳон чемпионатининг дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги 1-тур баҳсида Афруза Ҳамдамова нидерландиялик Анна Блаухут билан куч синашди. Оқ доналарда баҳсга киришган ҳамюртимиз рақибини қийинчиликсиз мағлубиятга учратди. 

14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги мусобақада иштирок этган шахматчимиз Жавоҳир Бозоров илк турда Хитой тайпейилик Чэн Юй Чэнни доғда қолдирди. 

Ушбу ёш тоифасининг қизлар баҳсида иштирок этаётган Нилуфархон Имомқўзиева қора доналарда бразилиялик Мария Эдуард билан рўбарў келди ва ўйин шахматчи қизимизнинг ғалабаси билан якунланди. 

Бугун 2-тур баҳсларида Ҳамдамова қора доналарда Словакия терма жамоаси аъзоси Новомеска Карин билан, Бозоров ҳам қора доналарда латвиялик Рейнис Валдатис билан, Имомқўзиева эса оқ доналарда мексикалик Теллес Фукусима билан баҳслашади.

Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрга қадар давом этадиган жаҳон чемпионатида 62 та давлатнинг 527 нафар шахматчиси ғолиблик учун курашга киришган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *