Сурхондарёда ўқувчи қиз турар жой биносининг 6 қаватидан тушиб кетди. У олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган (видео).
Сурхондарёнинг 29 октябрь куни 16 қаватли турар жойда яшовчи қиз 6 қаватдан тушиб кетиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 21:00 атрофида «Буюк келажак» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Уйнинг 13 қаватида яшаб келган қиз 6 қаватдан тушиб кетган ва олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Аниқланишича, қизнинг оиласи 2023 йилнинг бошида ушбу бинога кўчиб келган. Қиз олиадаги энг катта фарзанд бўлган. У ўқиган мактаб директорининг таъкидлашича, дарсларда фаол қатнашган, ҳеч ким билан зиддиятга бормаган.
«Мактабда ҳам, маҳаллда ҳам ўз ўрнига эга, яхши, билимли қиз эди. Чин кўнгилдан ачиняпмиз. Маҳаллада ота-онаси билан ҳеч қандай салбий ҳолат юз бермаган. Намунали оила қаторида бўлган», дейди маҳалла раиси.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.