• Пт. Ноя 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди – Dunyouzbeklari.Com


Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Марказий банк асосий ставкани йиллик  13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

Ташқи ва ички шароитларнинг ўрта муддатли истиқболдаги ўзгариш траекториялари, мавжуд ноаниқликлар ва хатарларнинг инфляцияга эҳтимолий таъсирларидан келиб чиқиб пул-кредит сиёсатининг келгуси йилларга мўлжалланган асосий йўналишлари макроиқтисодий ривожланишнинг асосий ва муқобил сценарийлари асосида ишлаб чиқилди.

Шу билан бирга, эҳтимоли доим мавжуд бўлган инфляцион хатарларнинг кучайишига асосланган хатарли сценарий ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, ЯИМнинг реал ўсиши нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари ва фискал консолидация таъсирида 2025 йилда 5,5-6,0 фоиз, 2026 йилда 5,5-6,5 фоиз, 2027 йилда эса 6,0-6,5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *