• Сб. Ноя 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Англияда мусулмон аёл футболчи шорти кийишдан бош тортгани учун майдонга киритилмади


Илгари Сомали терма жамоаси сардори бўлган 24 ёшли Иқра Исмоил ўтган якшанба куни аёллар лигасининг “United Dragons” жамоасидаги дебют ўйинида диний сабабларга кўра шорти киймагани учун майдонга туша олмади.

Фото: Алжазеера

“Мен ҳакамдан “Сиз менинг диний эътиқодим ва шорти кия олмаслигим учун ўйнашим мумкин эмас, деяпсизми?” деб сўрадим. Ва у жавоб берди: “Ҳа”. Мен жуда хафа бўлдим. Мен қаттиқ хафа бўлганимда ва ғазабланганимда йиғлайдиганларданман. Кўз ёшимни кўргач, у вазиятнинг жиддийлигини англади.

Бу каби ҳодисалар бизда ўйиннинг тузилиши ҳақида ҳали ҳам билим етишмаслигидан далолат беради. Менинг кийинишимга мухлис эмас, лига ва ҳакам эътироз билдирди. Булар расмий лавозимларни эгаллаб, ўйин жараёнига бевосита таъсир кўрсатадиган одамлардир. Агар бу каби одамлар маданий ва диний тафовутлар ҳақида тўғри билимга эга бўлмаса ва одамларнинг ўйинда иштирок этишига йўл қўймаса, демак, мен келажакка умидимиз катта эмаслигига ишончим комил.

Шу сабабдан кўп аёллар лигада умуман ўйнамайдилар – уларга аввалроқ клублар, лига ва ҳакамлар ўйнай олмасликларини айтишган. Мен жуда қайсарман. Кўпчилик айнан шу сабабдан футболга меҳр қўймаган.

Футболда одамлар ўзларига ҳаракат қилиш эркинлигини берадиган жуда кўп қоидалар мавжуд. Мисол учун, агар сиз формангиз остида узун енгли топ кийсангиз, у формангиз билан бир хил рангда бўлиши керак, аммо бу қоидага ҳамма амал қилмайди. Мен буни ҳакамга кўрсатдим. Аммо бундай жиддий сабабга эга бўлган нарса ҳақида гап кетганда, ҳеч қандай эркинлик берилмайди”, деди Исмоил.

Сешанба куни аёллар лигаси (GLWFL) ўйинчини қўллаб-қувватлаб, воқеа FА кўрсатмаларининг “нотўғри талқин қилиниши” туфайли содир бўлганини айтди. Халқаро футбол ассоциацияси (IFA) қоидаларига кўра, шортилар мажбурий жиҳоз ҳисобланади, аммо GLWFL ва FА формалари футболчиларнинг диний эътиқодларига нисбатан толерант бўлиши кераклигини айтади.

“Бизнинг тушунишимизча, ўйинчиларга оёқларини ёпиш учун тайт ёки спорт шим кийишга рухсат берилган, бироқ қоидаларга кўра улар ҳам тепасидан шорти кийишлари керак. Айнан шу талабга ҳакам риоя қилишга ҳаракат қилди.

Бироқ, биз спорт костюми устидан шортилар  кийиш шарт эмаслигини билиб олдик ва ўйин ҳаками ўйинчиларнинг имкон қадар қулай шароитда бўлишини таъминлаш учун буни ҳисобга олиши керак. Биз барча ҳакамларимизга янгиланган тавсияларни берамиз. Биз барчани, шу жумладан, Иқрани ҳам, бошқа футболчиларни ҳам ўз диний эътиқодларига зид бўлмаган кийим кийишлари мумкин деган тамойилни тўлиқ қўллаб-қувватлашимизга ишонтирмоқчимиз”, — дейилади лига баёнотида.





Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *